Линклар

Шошилинч хабар
23 январ 2019, Тошкент вақти: 18:40

НАВОИЙ – “Cангижумондаги тебранувчи харсангтош туристик объектлар рўйхатига киритилсин”


Фото Хатирчи туман хокимлигининг расмий веб-сайтидан олинган

ХАТИРЧИ. “Россиянинг Москва области Кунцево районидан мактуб йўлламоқдаман. Шу ерда ишлаяпман. Асли Навоий вилояти Хатирчи туманиданман. “Сиздан Телеграм” орқали Ўзбекистон туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига таклиф билан мурожаат қиляпман. Хатирчи тумани Сангижумон қишлоғидаги улкан харсангтош ҳамда Лангар қўрғонидаги бошқа маданий ёдгорликлар ҳам Ўзбекистоннинг туристик обеъктлари рўйхатига киритилишини хоҳлар эдим. Ривоятларга қараганда, Нуҳ пайғамбарнинг кемаси айнан Лангар ҳудудига лангар ташлаган. Лангарнинг сўлим табиати, осмон қадар бўйлашган тоғ тизмалари кишини ҳайратга солади. Бу ҳақда россиялик журналистлар ҳам ҳужжатли фильм ишлаган. Лекин бизда бу ҳали кўпчиликка маълум эмас. Лангардаги шифобахш булоқ ҳамда улкан шаршаралар ҳар қандай сайёҳни лол қолдириши табиий. Тошларга ўйилган битиклар – петроглифлар ҳам Лангарнинг ўтмиши жуда қадимий эканидан далолат беради.

Сангижумон Нурота тоғ тизмасининг тармоғи бўлган Оқтовнинг жанубий ёнбағрида жойлашган. Қишлоқнинг номланиши ҳам ушбу харсангтош билан боғлиқ. Мазкур тош Сангижумон сойи бўйида 900 метр баландликда жойлашган бўлиб, айланаси 20 метр, баландлиги 6 метр. Оғирлиги 280 тоннадан зиёд. Сангижумонни ғарб тарафга қараб кўтарса бир муддат қимирлаб туради. Улкан харсангтош шунчалик енгил тебранадики, уни ҳатто 12-14 ёшли бола ҳам бир қўлида қимирлатиши мумкин. Иккинчи сирли харсангтош “Тешик тош” деб номланади. Ривоятларга кўра, унинг тешигидан фақат бегуноҳ одамларгина ўта олар эмиш.

Ниятим, мамлакатимиз, хусусан, Навоий вилоятига кўпроқ сайёҳлар келсин. Ана шунда одамларимиз ҳам яхши яшарди, биз ҳам узоқларда ишламасдик”.

(Бу хабар Озодликка 2018 йил, 28 ноябрь куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG