Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:49

ТОШКЕНТ – “Туронбанк” филиали 2600 доллар ҳақимни қайтариб бермаяпти” 


ЗАНГИОТА. “Мен – Равшанбек Раҳмонов, Андижон шаҳрида яшайман. “Туронбанк” АТБнинг Тошкент вилояти Зангиота тумани филиали бошқарувчиси Б. Е. нинг хатти-ҳаракатидан норози бўлиб мактуб йўлламоқдаман. Бир дўстим “Туронбанк” кредитга машина бераётгани ҳақида айтиб қолди. Унинг тавсияси билан 2018 йил февралда Андижондан “Туронбанк”нинг Зангиота филиалига келдим. Филиал бошқарувчиси Б. Е. қабулига кирдим. У менга бир қатор кредитларни таклиф қилди, аммо сумма баландлиги сабаб рад этдим. Сўнг у менга “Great profit group” МЧЖга тегишли, 2014 йилда ишлаб чиқарилган, жуда ҳам абгор ҳолатдаги “Нексия” машинасини олиб кетишни таклиф қилди. Филиал бошқарувчиси “Автомобилни соз ҳолатга келтиринг, сизга 35 миллион сўм автокредит қилиб бераман”¸ дея ваъда берди. Рози бўлдим. Машинани эвакуатор ёрдамида Андижонга олиб кетдим. Мотордан тортиб ўриндиқларгача – ҳамма эҳтиёт қисмларни алиштириб, машинани соз ҳолатга келтирдим. Бунга жами 2600 доллар сарфладим.

Автокредит олиш мақсадида машинани Тошкентга миниб келдим. Аммо дастлаб 35 миллион сўм автокредит ваъда қилган бошқарувчи машинани соз ҳолатга келтирганимдан кейин 53 миллион сўм деб туриб олди. Мен рад этдим ва сарфлаган пулимни қайтаришини талаб қилдим. Машина сотилса¸ пулимни қайтаришга ваъда берди. Орадан 2-3 ой ўтиб кетди. Бу орада неча бор хабар олдим. Ниҳоят, машина сотилибди. Аммо менга сарфлаган харажатимни ҳали ҳам беришмаяпти. Банкка қатнайвериб сарсон бўлиб кетдим. Пешона терим билан топган ҳақимни қайтариб беришларини талаб қиламан”.

(Бу хабар Озодликка 29 июль куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG