Линклар

"Кӯчамиздаги тӯйхона мусиқани бақиртириб қӯявергани учун қария қӯшнимиз ӯлиб қолди" (ВИДЕО)


Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Кӯчамиздаги тӯйхона мусиқани бақиртириб қӯявергани учун қария қӯшнимиз ӯлиб қолди"

"Мен сизга Фарғона шаҳар Калинин тумани А. Яссавий кӯчасида истиқомат қилувчи аҳолининг номидан ёзмоқдаман. Бизга ёрдам беринг. Кӯчамизда янги “Файз" тӯйхонаси очилган. Ярим йилдан бери ҳар куни эрталаб мусиқани бақиртириб баланд қӯяди. Ойналаримизни ёпиб ташлаганимизга қарамай, барибир эшитилади.

Қӯшниларимиз бир неча марта тӯйхона маъмуриятига мурожаат қилган. Аммо, ҳеч натижа бӯлмади. Сӯнгра порталга ҳам ёздик. Портал участка нозиримизга буни йӯллаган. Участка нозири эса "ҳа, энди тӯйда", деб ҳеч нарса қилмади.

Майли, тушунса бӯлади. Бироқ бу ҳар куни тӯхтамай такрорланмоқда. Бу жиддий масала бӯлди. 5-қаватдаги қӯшнимизнинг юраги бетоб эди. У қӯшнимиз доим мусиқани пастроқ қилишни илтимос қилиб юрар эди. Ӯтган ҳафта вафот этди. Юраги чидай олмади. Бу ерда яшайдиган аҳолининг аксарияти айнан қариялар ва ёш болалик оилаларни ташкил қилади".

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG