Линклар

"Ўзбекистон телевидениясидан фойда йўқ... Оғизда бор, амалда йўқ экан" (ВИДЕО)


Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Ўзбекистон телевидениясидан фойда йўқ... Оғизда бор, амалда йўқ экан"

"Бизлар Ўзбекистон МТРК Медиамарказининг олдида ўтирибмиз. Ногирон фарзандим ҳам бу ерда. Кўпчилик бўлиб келганмиз. Биз бу ерга ёрдам излаб, журналистларга дардимизни айтишга келдик. Соат 5 дан бери шу ерда ўтирибмиз.

Бирон бир инсон биздан "нимага ва кимни кутиб ўтирибсиз?", деб сўрамаса. 16 сана куни ҳам келгандик. Ўшанда ҳам қабул қилишмади. Биз узоқдан нажот излаб келган эдик. Бир одам чиқиб, бизларга “бўлди, муаммо ҳал бўлди, қайтиб кетаверинг", деб, бизнинг қўйнимизни пуч ёнғоққа тўлдириб, манзилимизга жўнатиб юборди. Натижа бўлмади.

Наҳотки Прес-Клуб ёки Ўзбекистон24 журналистлари бизнинг муаммозни эшитиб кўришни хоҳламаса… Ахир юртбошимиз муаммоларни "очиқ ойдин олиб чиққин", деб айтмоқдаларку… Ҳаммаси ёлғонми?

Ҳозир яна қайтиб келдик. Шу ерда ўтирибмиз. Ҳозир эса яна қандайдир одам МХХ ходимлари билан бирга тушиб, бу ердан кетишимизни талаб қилмоқда. “Ўтираверсанг, милицияга олиб кетаман” дейди. “Вазирлар маҳкамасининг олдида бориб ўтиргин” демоқда.

Қисқаси, Ўзбекистон телевидениясидан фойда бўлмади. Оғизда бор, амалда йўқ экан. Ҳаммаси қуруқ гап экан".

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG