Линклар

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Тўйи белгиланган укамни 2,5 йилдан бери топа олмаяпмиз"

"Мен Тошкентдан ёзмоқдаман. 2015 йил, 7 июнь куни эрталаб 1993 йилда туғилган укам Музаффаров Илҳомхӯжани ӯртоқлари олиб кетишган ва ӯшандан бери у йӯқ. Мана 2,5 йилдан бери ҳеч қаерда йӯқ. На ӯлиги, на тириги чиқди.

Укамнинг тӯйи 2015 йилнинг 6 сентябрь кунига белгиланган эди. Укам чиқиб кетишидан 3 кун аввал мен у билан гаплашгандим. Машина олмоқчи эди, тӯплаб қӯйган 4,5 минг доллари бор эди. "У пул ӯртоқларимда" деганди. Сӯнгра, у ӯртоқларидан пулни сӯраган эди. 7 июнь куни ӯртоқлари олиб кетишди ва у ҳеч қачон қайтиб келмади. Бизга Илҳомхӯжа "Тошкент вилояти Қибрай туманидаги Бӯзсувда чӯкди", деб хабар беришган эди. Ӯша куни бордик. Ҳеч ким укамни қидирмади. Қоғозбозлик бӯлди фақат.

8 июнда МЧС келди ва биз 48 соат қидирдик укамни. 2 маротаба сувни камайтирдик. Бошқа ӯликлар чиқди, лекин укам чиқмади. Ёзган жойимиз қолмади. Лекин натижа ҳеч бўлмади. Бу ишни фақат Қибрай прокуратурасига ташашмоқда. Улар болаларни битта қилиб йиғиб, шунчаки савол-жавоб ўтказишди. Қибрай прокуратураси терговчисининг олдига бир неча марта ялиниб бордим. Мени санлаб, "умуман кўзимга кўринма, ўзимнинг қонунларим бор, сендан бошқа мингта ташвишим бор", деб, ҳайдаворди".

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG