Линклар

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Дарслар ўтилмаяпти" десак, завуч "козёллар" деб, сўкиб чиқарворади"

"Биз Бўз тиббиёт коллежининг битирувчи ўқувчиларимиз. Бу йил коллежни битирамиз, лекин ҳеч қандай билимга эга бўлмадик. 3- курсда умуман дарслар бўлмаяпти. Домлалар кириб, сафсатабозликдан дарс ўтишмоқда. Биз "дарсларни яхши ўтмаяпсизлар", десак, улар бизни сўкишмоқда. Бу коллежда “муштeмзўр” домлалар ҳам кўп.

Мана пахтамиз ҳам бошланди. Ҳар кунимизга, мардикор учун, 20 мингдан пул йиғиб беряпмиз. Бу коллежда йиғди-йиғдилар билан раҳбарлар шуғилланишади. Айтган пулларини йиғиб бермасак, гуруҳ раҳбаримиз билан разборка қилишади. Яна завуч “пахтага одам қилиб бермасанг, диплом олмайсан мендан”, деб, сўкиб қўрқитади. Наҳотки бу коллежда диплом олишимиз пахта билан боғлиқ?

Кутубхонада китоб беришмайди. "Дарслар ўтилмаяпти" десак, завуч "козёллар" деб, сўкиб чиқарворади. Ҳаттоки коллежда ўқияпти деган маълумотнома ҳам пуллик. Майли, кўпи кетиб, ози қолди… Чидасак, битириб оламиз".

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG