Линклар

Шошилинч хабар
20 июл 2018, Тошкент вақти: 07:54

"Президент қароридан фойдаланиб, ўқитувчиларнинг ерини ўз одамига бериб юборган"


"Президент қароридан фойдаланиб, ўқитувчиларнинг ерини ўз одамига бериб юборган"

"Ўқитувчилар учун уй-жой қуришга ер ажратилсин, деган президент қарори бор. Лекин ерлар ўқитувчига етиб келгани йўқ. Тошкент тумани Абдураҳмонов ширкат хўжалигида бўлаётган воқеа. 10 йил олдин 57-мактаб ўқитувчиларига уй берилиши ҳақида қарор чиққан. Булар қаторида менинг онамга ҳам ер берилиши керак эди. Аммо Абдураҳмонов ширкат хўжалиги ва землемерлар буни ўзи ҳал қилган. Шундан бери ердан ҳеч бир дарак йўқ. Улар президент қароридан фойдаланиб, ўзининг одамларига ерни бериб юборган.

Мана булар ўраб қўйилган жойлар. 10 йилдан бери шу ҳолатда. Бу 3-4 участка ернинг ҳақиқий эгаларига етиб келгани йўқ. Ҳар бир 6 сотикли ер 1000 доллардан ўлчанаркан. Ҳужжат топширган фуқаролар ер ўлчанганини ҳатто билишгани ҳам йўқ. Нима қилиш керак? Прокуратура кўрмаса, ҳокимиятнинг иши бўлмаса".

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG