Линклар

Шошилинч хабар
18 июл 2018, Тошкент вақти: 21:39

ХОРАЗМ – "Хонқадаги мактаб ўқитувчилари меҳнат таътилида ҳам ишга чиқарилмоқда"


ХОНҚА. "Хоразм вилояти Хонқа туманидаги мактаб ўқитувчилари меҳнат таътили пайти ҳам ишга чиқарилмоқда. Оиламизга ҳеч бўлмаса ёзда фойдамиз тегсин, десак ҳам қўйишмаяпти. Яна турли тадбирлар ўтказишяпти. Масалан, эртага "Китобхон" кўрик-танлови экан. "Мен ҳам таътилдаман, нима қилай, тепадан буйруқ шундай", деди директор ўринбосари. Тадбир, тадбир деб иш пайти жонга тегишган эди, энди таътилда ҳам тадбирбозлик қилишмоқда. Яна шундай иссиқ кунларда таътилдаги болаларни ҳам тадбирга чақиришаётганини айтинг! Бошқа мамлакатларда иссиқ кунларда болалар кўчага чиқарилмайди, бизда эса тескариси! Янги Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ўқитувчиларни ҳимоя қиламан, деб ваъда берди. Мана, Хонқадаги бечора ўқитувчиларни ҳимоя қилсин!"

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG