Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:28

АНДИЖОН – “Ўқитувчилар: қарзимиз бўлмаса ҳам маошимиздан коммунал тўлов ва мулк солиғи ушлаб қолиняпти”


БЎЗ. “Андижон вилояти Бўз тумани ўқитувчилари номидан ёзмоқдамиз. Ўқитувчиларнинг август ойи маошидан мажбурий тарзда коммунал тўлов ва ер-мулк солиғи ушлаб қолиняпти. Раҳбарларга “Ахир, қарзимиз йўқ-ку?!” деб эътироз билдирдик. “Бизни ҳам коммуналга пул ўтказ деб ҳоким қўймаяпти” дейишди.

Бундан ташқари, ўқувчилардан дарслик ижараси ва кутубхона аъзолигига пул талаб қилинмоқда. Биз ота-оналарга буни қандай тушунтиришни билмаяпмиз. Чунки ота-оналар ижара шартномаси ва кутубхона аъзолигига пул сўраш коррупция-ку демоқда. Бундай ҳолатларга қачон чек қўйилади?”

(Бу хабар Озодликка 28 август куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG