Линклар

Шошилинч хабар
21 сентябр 2018, Тошкент вақти: 19:26

ТОШКЕНТ – "Маошга ишловчи бир умр тўпласа ҳам пойтахтдан уй ололмайди "


ТОШКЕНТ. "Тошкент шаҳридан мактуб ёзаяпман. Апрель ойида вилоятда пропискаси бор одамлар ҳам пойтахтдан уй сотиб олиши мумкинлиги ҳақида хабар чиққач, уй-жой нархи ошиб кетаяпти. Бу аҳволда уй олиш шахсий орол сотиб олишдек қийин бўлиб қоладиган кўринади. Масалан, 4 хонали квартира ёзда 32 минг доллар эди, кузатишимча, ҳозир ўша уйлар 45 минг доллардан ошиб кетади.

45 минг доллар топиш учун оддий ўзбек оиласи қанча ишлаши керак? Келинг, хомчўт қилиб кўрамиз. 45 минг доллар ўртача 360 миллион сўм дегани. Ойлик маоши 1,5 миллион сўм бўлган ватандош 360 миллион сўмни топиш учун 20 йил давомида емай-ичмай ойлик маошини йиғиши керак бўлади. Шунча пулни топишнинг ўзи бўладими? 4-5 фарзанди билан битта квартирада яшайдиган оилаларни биламан. Табиийки, улар фарзандлари учун алоҳида уй олиши талаб этилади. Улар қаердан топади шунча пулни?.."

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG