Линклар

"Ҳокимият пул ишлаш мақсадида одамларни чиқариб, уйларини сотиши мумкин"


Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Ҳокимият пул ишлаш мақсадида одамларни чиқариб, уйларини сотиши мумкин"

"Мен сизнинг хабарларингизни анчадан бери кузатаман. Мен Самарқанд шаҳрида, Ватанпарвар маҳалласида яшайман. Сизларда чиққан хабарни кўриб, ҳайратга тушдим. Бизнинг маҳалламиздан ҳам сизларга бир аёл уйдан ҳайдаб чиқарилгани ҳақида ёзган экан. Шу ҳақда ўзимнинг фикрларимни билдирмоқчи эдим.

Нега давлат одамларни уйдан ҳайдаб чиқараётгани ҳақида ёзаман. Тахминан бунга иккита сабаб бор. Биринчиси, бизларнинг Ватанпарвар маҳалласи ҳокимиятга ўтиши мумкин, яъни приватизациялаштирилиши мумкин. Ҳокимият пул ишлаш мақсадида одамларни чиқариб, уйларини сотиши мумкин. Иккинчиси эса, маҳалладошим айтгандай, ҳарбийларга уй-жой бериш сабаби ҳам бўлиши мумкин.

Бизнинг маҳаллада яшаш жада ҳам қизиқ. Ҳар йил бизнинг ҳарбий шаҳарчамизда ҳар хил нағмалар чиқаришади. Бир қарасанг, милиция келиб ҳужжатларни текширади, бир қарасанг, ҳожатхоналарни бузишади. Энди эса янги қурилган хоналарни бузинглар демоқда"

----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG