Линклар

Шошилинч хабар
23 сентябр 2018, Тошкент вақти: 13:24

ТОШКЕНТ – "Уйимни олиб қўйишмоқчи, уч болам билан кўчада қоламанми?!" (ВИДЕО)


"Уйимни олиб қўйишмоқчи, уч болам билан кўчада қоламанми?!"
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:42 0:00

ТОШКЕНТ. "Тошкент шаҳри, Яшнобод туманидан ёрдам истаб мактуб йўлламоқдаман. КТАТХ масъулияти чекланган жамияти 3 фарзандим билан яшаб турган уйимнинг бир хонасини суд орқали олиб қўймоқчи. Шаҳар прокуратурасидан шу мазмунда огоҳлантириш хати келган. Уйимиз шундоқ ҳам каталакдек. Бир хонани олиб қўйишса, фарзандларим билан кўчада қоламан-ку!

Уйимнинг олдида бир хона бор, ақалли шуни оиламизга яшаш учун жой қилиб беринглар, деб илтимос қилдим. Рози бўлишмади.

Ёзмаган, ёрдам сўрамаган идорам қолмади. Менга таянч бўладиган ота-онам, бориб яшайдиган жойим йўқ. Ёрдам беринглар!"

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG