Линклар

Шошилинч хабар
19 сентябр 2018, Тошкент вақти: 22:14

ТОШКЕНТ – "Президент қарорига зид равишда болалар майдончаси ўрнида гузар қурилмоқда"


ТОШКЕНТ. "Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидан мактуб йўлламоқдамиз. 2018 йил 18 февраль куни кутилмаганда Мирзо Улуғбек кўчаси, 43-кўп қаватли уй ҳовлисидаги болалар майдончаси ва машиналар турар жойи бузила бошлади. Бундан норози бўлган аҳолига бирор ҳужжат кўрсатишмади. Эртаси куни эрталабдан ҳовлига экскаватор келди. Аҳолининг талабига кўра, бу ерда маҳалла гузари қурилаётгани ҳақидаги тайинсиз бир ҳужжатни кўрсатишди. Қизиқ, маҳалла гузари болалар майдончаси ва маҳаллий аҳоли ўз маблағи ҳисобидан қурган автотураргоҳни бузиш эвазига қуриладими?

Шу куни соат 12-00 ларда "Олмачи" маҳалласи раиси, участка нозири ва туман ҳокими ўринбосари келди. Биз уларга Ўзбекистон президентининг 2011 йил 27 декабрдаги қарорига кўра, кўп қаватли тураржойлар ҳудудида бош режада тасдиқланмаган қурилишларни амалга ошириш мумкин эмаслигини тушунтирдик. Бунинг учун жиноий жавобгарлик ҳам кўзда тутилганини эслатиб ўтдик. Соат 15-00 да қурилишга тегишли рухсатномани келтириб кўрсатишга ваъда беришди. Икки соатча кутдик, аммо ҳеч ким келмади.

Маҳалла раиси 21 февраль куни 17-00 да йиғилиш қилинишини айтди, аммо у ҳам бўлмади. Интернетда бу каби бинолар ўзбошимчалик билан қурилаётгани ҳақида кўплар шикоятларни ўқимоқдамиз. Нега қурилиш учун жой танлашда аҳоли фикри инобатга олинмаяпти? Нега ёнғин хавфсизлиги, санитария-эпидемиология қоидаларига риоя этилмаяпти? Ҳудудимиз аҳолиси норози бўлган ушбу муаммо ижобий ҳал этилади, деган умиддамиз".

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG