Линклар

Шошилинч хабар
20 сентябр 2018, Тошкент вақти: 23:26

НАМАНГАН – "Уйи ноқонуний бузилган оилалар вагонда яшамоқда"


ПОП. "Наманган вилояти Поп тумани Гулистон қишлоғидан мурожаат қилмоқдаман. Туман раҳбарияти қишлоқдаги бир неча уйни буздириб ташлагани оқибатида хонадон эгалари қишни вагонда ўтказди. Масалан, бир онахон, унинг ўғли ва келини кўчага ҳайдалиб, уйлари бузиб ташланган. Туман ҳокимлиги юристи ушбу оила томонидан қурилган уй Ибн Сино ўрмон хўжалигига тегишли эканини иддао қилган. Ҳолбуки, улар бу уйни 1960 йилда сотиб олгани ҳақида васиқа ҳамда маҳалланинг тасдиқ қоғози бор. Ибн Сино ўрмон хўжалиги эса 1986 йилда ташкил этилган.

Илгари ҳам темир йўл қурилиши важидан қишлоқдаги 15 та уй бузилиб, мулк эгаларига товон пули берилмаган эди. Бизда мулк ҳуқуқини ким ҳимоя қилади? Ҳокимлик одамлар йиллар давомида қурган уйларни товон пулисиз бузиб ташлаши тўғрими?"

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG