Линклар

Шошилинч хабар
20 сентябр 2018, Тошкент вақти: 17:36

АНДИЖОН – "Яқинда таъмирланган уйимиз тўкилиб кетмоқда"


АНДИЖОН. "Сизга Машраб кўчасидаги 28-уйда яшовчи фуқаролар ёзмоқда. Уйимиз 2016 йил ноябрь ойида умумий таъмирдан ўтган, лекин унинг аҳволи аввалгидан баттарроқ. Биз бир неча бор халқ қабулхонасига, вилоят хокимининг порталига мурожаат қилдик. Ўзгариш бўлмади.

Қишлоқ қурилиш банки томонидан кредит ажратилган. Қурувчи халқ билан келишмасдан, том ва фасад ишларини қилди, лекин бу ишлар қўшиб ёзишдан иборат бўлди.

Том қисмидан 100 квадрат, брусчаткадан 80 квадрат ва 2 дона темир эшиклар ва бошқа қурилиш материалларини қўшиб ёзишларини исботлаб бердик. Қурувчига нисбатан чоралар кўрилмаяпти!

Қурилиш ишлари яшовчилар томонидан қабул килинмаган, далолатномалар тузилмаган, таъмир ишлари тугамаган. Лекин банк ходимлари келиб қилинмаган ишларга пул талаб қилмоқда".

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG