Линклар

Шошилинч хабар
15 ноябр 2018, Тошкент вақти: 19:42

САМАРҚАНД – "Бойвачча кўмдирган қувур портлаб кетиб, қўшнимизнинг уйи қулаб тушди" (ФОТО)


Портлашдан қулаган уй.

ОҚДАРЁ. "Самарқанд вилояти Оқдарё тумани Янгиобод қишлоғида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар номидан мурожаат йўлламоқдаман. Жорий йил 17 июнь куни соат 12 ларда ер қаттиқ силкиниб, кучли овоз чиқарди. Осмонга чанг-тупроқ кўтарилди. Каттароқ юк машинаси бирор ерга урилди шекилли, деб кўчага югуриб чиқдик. Ён қўшнимизнинг уйи қулаб тушган, Маҳлиё опанинг "Болаларимнин қутқаринглар!" деган аянчли овозини эшитдик. Қўни-қўшнилар 2-3 соат уриниб, вайрон бўлган уй тагидан қолган икки норасида болани қутқардик. Афсуски, Маҳлиё опа вафот этди. Икки боласи эса шифохонада.

Кейин маълум бўлишича, портлаш юз берган экан. 2017 йилда бир бойвачча газ қуйиш шахобчаси очиб, кўчамизга газ қувури кўмдирган эди. Мана шу қувур тешилиб, газ сизиб, портлаш келиб чиқибди. Ушбу ҳодисадан кейин йигирмадан зиёд хонадон вакиллар юрак ҳовучлаб яшамоқдамиз. Ахир, эрта-индин яна портлаш юз бериши мумкин-да! Ҳозир ҳам қувурдан газ сизиб чиқмоқда. Бир кишининг бойиши учун юзлаб одамлар ҳаёти хатарга қўйилиши тўғрими?! Оқдарё раҳбарлари яна бирор уй портлаб, оила пароканда бўлишини кутишмоқдами?"

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG