Линклар

Шошилинч хабар
15 декабр 2018, Тошкент вақти: 21:03

ТОШКЕНТ – "Шаҳар ҳокимлиги ёнидаги уй: усти ялтироқ, ичи қалтироқ!"


ТОШКЕНТ. "Тошкент шаҳри Чилонзор тумани Олмазор массиви 7-уйдан ёзмоқдаман. "Бу – "Халқлар дўстлиги" майдонидаги томига байроқ ва герб ўрнатилган уй. Уйимизнинг олд томони чаманзор, орқа томони, сал муболаға билан айтганда, чангалзор. Подъезд вайрона аҳволда, лифт йиллаб ишламайди. Қариялар, болали оналар юқори қаватларга қийналаб яёв чиқишади. Сув қувурлари чириб кетган, ёмғир ёғса қўланса ҳид келади. Зиналар ёнидан арматура чиқиб ётибди, худо кўрсатмасин, бирор бола қоқилиб кетса, фожиа рўй бериши мумкин.

Уй-жой мулкдорлари ширкатининг аввалги раҳбари ертўла ва ахлат йиғиладиган хоналарни фалон пулга сотиб юборган. Одамларнинг маблағини талон-тарож қилишган. Оддий мисол, подъездларга 7 миллион сўмдан эшик ва қўнғироқ ўрнатишган. Ҳолбуки, эшик ва қўнғироқни 1,5-2 миллионга ўрнатиш мумкин. Қарияларнинг қўлидан ширкатни қарғашдан бошқа иш келмайди.

Яқинда ҳокимият маҳалланинг автотураргоҳини таъмирлаб берамиз, деди. Аммо атрофига девор уриб, машиналарни қўйишмаяпти. Одамлар машинасини болалар майдонларига қўйишга мажбур бўлмоқда. Ўзи шундоқ ҳам, "Халқлар дўстлиги" cаройида концерт бўлса, уйимиз ёни машинабозор бўлиб кетади. Болалар ўйингоҳида чироқ йўқ, кеч тушганда у ерда чилимкашлар йиғилиб олади. Ҳоким ҳам, прокуратура вакили ҳам келиб ваъдалар бериб кетган, аммо шаҳар марказидаги уй ачинарли аҳволда қолмоқда.

Энг қизиғи, шаҳар ҳокимияти биноси биздан 300 метр нарида. Ҳоким ойнасидан қараса, вазиятни кўради. Ҳоким бувадан вазиятни яхшилашда ёрдам кутиб қоламиз".

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG