Линклар

Шошилинч хабар
11 декабр 2018, Тошкент вақти: 10:44

НАМАНГАН – "Хавфли ҳудудда уй қурманглар деб балога қолдим" (ВИДЕО)


Sizdan Telegram: "Хавфли ҳудудда уй қурманглар деб балога қолдим”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:40 0:00
Бевосита линк

НАМАНГАН. "Наманган шаҳридан ёзмоқдаман. Шаҳарнинг адирлик қисми, канал бўйи ҳудуди муҳофаза этиладиган зона саналади. Ушбу ҳудудни фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳам назорат қилади. Ушбу ҳудудда уй қура бошлашди. Тегишли ташкилотларга уйлар хавфли ҳудудда қурилаётгани ва ўпирилиб тушиши мумкинлиги, шу боис бу ерда қурилишни тўхтатишни сўраб мурожаат қилдик. Аммо ариза билан чиққанимиздан кейин ўзимиз тазйиқ остида қолдик. Участка нозири ҳар хил баҳоналар билан акамни хонасига чақириб, ҳовлини сотиб бу ерлардан кетишни, акс ҳолда, ўзимизга қийин бўлишини айтиб, руҳий босим ўтказиб келди. Кейин эса менга суд орқали 540 минг сўм жарима солишганидан хабар топдим. Ҳолбуки, мени судга чақиришмади ҳам.

Қисқа қилиб айтганда, ер бизнеси билан шуғулланадиганларнинг ғашига тегиб қўйибман шекилли. Аммо ҳудуд хавфли ва уй қуришга яроқсиз деганим тўғри чиқди. Ер силжиб, 2016 йилда қўйилган пойдевор икки йилга бормай ёрила бошлади..."

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG