Линклар

Шошилинч хабар
21 сентябр 2018, Тошкент вақти: 16:49

ЖИЗЗАХ – “Кўп қаватли тураргоҳ ёнида шаҳарсозлик талабига зид равишда янги уйлар қурилмоқда”


ЗОМИН. “Жиззах вилояти Зомин тумани Даштобод шаҳридан ёзмоқдамиз. “Бунёдкор” маҳалламиздаги кўп қаватли тураргоҳ атрофида кўплаб уйлар қурилмоқда. Янги уй қурамиз, дея болалар майдончаси ва аҳоли маросимлар ўтказадиган жойни йўқ қилишди. Янги тураргоҳлар кўп қаватли уйларга тақаб қурилган, ҳатто фавқулодда ҳолатларда ёнғин ва тез ёрдам машиналари кириши учун жой қолдирилмаган. Бу ҳол замонавий шаҳарсозлик талабига зиддир. Бутун мамлакат бўйлаб кўп қаватли уйлар атрофини кенгайтириш, ободонлаштириш кетмоқда, бизда эса бунинг акси!

Бунинг устига кўп қаватли уйнинг орқа томони ахлатхона бўлиб ётибди. Бу ерда ўйнайдиган болаларимизга бирор юқумли касаллик илашмаса эди, деган хавотирдамиз. Очиқ ётган канализация чуқурлари ҳам болаларга катта хавф туғдирмоқда”.

(Бу хабар Озодликка 12 сентябрь куни юборилган

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG