Линклар

Шошилинч хабар
16 октябр 2018, Тошкент вақти: 20:12

ЖИЗЗАХ – “Норасида неварам билан совуқ дўконда яшаяпмиз” (ВИДЕО)


ЖИЗЗАХ – “Норасида неварам билан дўконда яшаб келмоқдамиз”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:39 0:00
Бевосита линк

МИРЗАЧЎЛ. “Мен – Гулчеҳра Ҳасанова, Жиззах вилояти Мирзачўл тумани Гагарин шаҳри Ғалаба маҳалласидан ёзмоқдаман. “Сиздан Телеграм”да аввалроқ уй масаласида мактубим чоп этилган эди. Аммо масъуллар унга эътибор бермади, шу боис қайта мурожаат қилмоқдаман.

Барак уйда яшар эдик, кейин уни бузиб ташлашди. Замонавий уй қуриб берамиз, деб ваъда беришди. Қурилмаган уй учун тўлов қилиб келаётган бўлсак-да, ҳали ҳам уни битказиб беришмади. Ноилож яшаш шароити йўқ манзил – дўконда 76 ёшли турмуш ўртоғим ва кичик ёшли неварам билан яшаб келмоқдамиз. Бу ерда ҳатто ҳожатхона ҳам йўқ. Бунинг устига, совуқ. Шу сабаб неварам касал бўлиб қолди. Вилоят раҳбарларига бир неча марта мурожаат қилдим, аммо натижа йўқ. Кунлар совиб кетди. Қачонгача дўконда яшаймиз?! Дардимизга ким малҳам бўлади?!”

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG