Линклар

Шошилинч хабар
21 ноябр 2018, Тошкент вақти: 02:41

БУХОРО – “Оёғим синди! Ширкат шунда ҳам подъезд таъмирини пайсалга солмоқда”


БУХОРО. “Мен – Озода Бозорова, Бухоро шаҳри Алпомиш кўчаси 17-уй 27-хонадондан мактуб йўлламоқдаман. Подъездимиз неча йилдан бери шу аҳволда. Уй-жой мулкдорлари ширкати коммунал тўловга пул ундиришни билади, аммо умумий объект саналган жойларни таъмирлаб қўймайди. Яқинда подъездан тушаётиб, оёғим синди, юролмай қолдим. Вазифасини бажармагани учун ширкатга тўлов қилишдан бош тортдим. Ширкат эса мени судга бермоқчи. Мен албатта ширкат пулини тўлайман, аммо у аввало биз каби мулкдорлардан олаётган маблағини оқлаб, умумий объектларни вақтида таъмирлаб қўйиши керак-ку! Ушбу масалага мутасадди идоралар эътибор қаратади, деган умиддаман”.

(Бу хабар Озодликка 11 октябрь куни юборилган)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG