Линклар

Шошилинч хабар
10 декабр 2018, Тошкент вақти: 14:45

ТОШКЕНТ – “Аҳоли норозилигига қарамай, ҳокимият обод маҳаллани бузиш фикридан қайтмаяпти”


МИРОБОД. “Тошкент шаҳри Миробод тумани Байналминал маҳалласидан ёзмоқдамиз. Яқинда “Сиздан Телеграм”да “Mirobod City” лойиҳаси доирасида маҳалламиз бузилаётгани ҳақида мактуб эълон қилинган эди. Аҳоли норозилигига қарамай, ҳокимият обод маҳаллани бузиш фикридан қайтмаяпти.

Шаҳримизда хароб бўлиб ётган маҳаллалар бор, “Сity” қуриш шунчалик зарур бўлса, ўша хароб жойларни бузишсин!

Алам қиладиган жиҳати, 2017 йилда Президент Шавкат Мирзиёев ҳам маҳалламизга келиб, унинг ободлигига юқори баҳо берган эди. Энди эса ўша обод маҳалланинг баҳридан ўтишмоқда. Ҳокимият аҳоли фикрига қулоқ солмаяпти. Давлатимиз раҳбаридан вазиятга аралашиб, кўп сонли аҳоли талабига кўра маҳаллани сақлаб қолишини сўраймиз”.

(Бу хабар Озодликка 12 октябрь куни юборилган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG