Линклар

Шошилинч хабар
24 январ 2019, Тошкент вақти: 09:35

НАМАНГАН – “Уйи бузилганларга берилган товон пули фундаментга ҳам етмаяпти”


НАМАНГАН. “Наманган шаҳрида Охунбобоев кўчасидаги уйларни “White house” деб аталган қурувчи фирма зўравонлик билан бузмоқда. Фирма вакиллари одамларга жуда қўпол муомала қилмоқда. Уйда йўқлигимиздан фойдаланиб, девор ва томларимизни бузиб ташлашди. Ҳокимият ва ички ишлар идораси ҳам аҳолини ҳимоя қилиш ўрнига зўравон фирмани қўллаб-қувватлаб, одамларга босиб ўтказмоқда. Уйи бузилганларга берилган товон пули ҳатто фундаментга ҳам етмаяпти. Совуқ кунда кўчада қолган одамлар нима қилишини билмай йиғлаб ўтирибди. Адлия вазирлиги, Омбудсман, Олий Мажлис каби катта-кичик идораларга мурожаат қилдик, аммо қуруқ жавоб беришдан нарига ўтишмаяпти”.

(Бу хабар Озодликка 22 ноябрь куни келган. ST даракчиси ўз гапларини асослаш учун Озодликка фото илова қилган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG