Линклар

Шошилинч хабар
23 январ 2019, Тошкент вақти: 18:41

ТОШКЕНТ – “Подъезд – хароб, лифт – носоз! Уйга меҳмон чақиргани уяламиз”


ЯШНОБОД. “Тошкент шаҳри Яшнобод тумани Авиасозлар-1 даҳаси 111-уйдан мактуб ёзмоқдаман. Оилавий зарурат туфайли бир йил аввал ушбу уйга кўчиб келганмиз. Подъездимиз жуда ачинарли аҳволда, лифтнинг эса ишлаганидан ишламаган куни кўп. Бир йилдан бери подъездни таъмирлаш, лифтни созлаш бўйича уй-жой мулкдорлари ширкати (собиқ ЖЭК) раҳбарлари билан тортишиб келаман. Бир неча марта порталга ҳам мурожаат қилдим. Ширкат раҳбари ўзгарди-ю, аммо муаммо ҳал бўлмади. Шаҳримизнинг ҳамма маҳалла-мавзеларида ободонлаштириш кетмоқда. Бизда эса ўзгариш йўқ.

Мана, лифт янги йилдан бери ишламаяпти. Ширкат раҳбарига айтсак, турли баҳоналарни қалаштириб, қўл қовуштириб ўтирибди. Очиғи, кўп қаватли уйимиздаги ачинарли аҳвол сабаб меҳмон чақиргани ҳам уяламиз. Уйимизни рисоладагидек чиройли қилишда масъул идоралардан ёрдам сўраймиз”.

(Бу хабар Озодликка 9 январь куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG