Линклар

Шошилинч хабар
16 феврал 2019, Тошкент вақти: 08:17

ФАРҒОНА – “Жаноб президент, конституциявий ҳуқуқларимизни ҳимоя қилишда ёрдам беринг”


ФАРҒОНА. “Фарғона шаҳри Алишер Навоий кўчасидан ёзмоқдамиз. “Сиздан Телеграм”да аввалроқ мактубимиз чоп этилган эди. Шаҳар марказидаги уйимизни бузиб, шаҳар четига кўчириб юборишмоқда. Аммо биз шаҳар марказидан уй беришларини талаб қилиб вайронада яшаб келмоқдамиз. Қўшниларимизнинг томи, эшик-ромлари бузиб ташланган. Милтириб турган газ ҳатто битта хонани иситиб бера олмаяпти. Пул тўлаб қўйган бўлсак-да, интернет ва ТВ кабеллар ҳам узиб ташланди. Ўраб қўйилган девор ортидаги аянчли аҳволимизга эса ҳокимият ва милиция томошабин бўлиб турибди. Тарихда ўқиганларимизни ҳозирда темир деворлар ортида бошимиздан ўтказяпмиз! Маҳаллий ҳокимлар арзимизга қулоқ солмаяпти. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевдан Конституциявий ҳуқуқларимизни ҳимоя қилишини, марказдаги уйимиз ўрнига марказдан уй олиб беришини сўраймиз”.

(Бу хабар Озодликка 2 февраль куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG