Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:06

АНДИЖОН – “Ҳокимият уйимизни арзимас пулга баҳолаб бузиб ташлади”


АСАКА. “Мен – Муқаддасхон Рўзиматова, Андижон вилояти Асака туманидан ёзмоқдаман. Уч фарзандим бор. Пенсионерман. Ибн Сино МФЙ Мираҳмедова кўчаси кўчасида жойлашган уйимиз бузиладиган бўлиб, 2015 йилда арзимаган пулга баҳоланди. 2018 йил июнь ойида карточкамга 170 миллион сўм ўтказиб беришди. Аммо биз норози бўлдик, ахир, давлат қуриб бераётган коттежлар ҳам 400 миллион сўм туради-да. Аммо норозилигимизга қарамай, ҳокимият уйимизни бузиб ташлади. 2015 йилдан бери ойлик маош неча марта ошди, пул қадрсизланди. Улар берган пулга эса уй ололмаслигим аниқ.

Уйимнинг бир қисми бузилмаган. Мен товон пули тўлашса кейин бузаман, деб фуқаролик ишлари бўйича Асака туман судига ариза бердим, лекин судья аризамни қабул қилмаяпти. Бир йилдан бери Андижон шаҳри 2-даҳа 15-уй 28-хонадонда ижарада яшаб келмоқдаман. Пенсиям 270 минг сўм. Ижаранинг ўзига 700 минг сўм тўлайман. Бунга коммунал тўловларни ҳам қўшиб ҳисобланг! Хуллас, жуда қийин аҳволдаман.

Чет элга ишлагани борайми? Ёлғиз пенсионер аёлга ким ҳам иш топиб берарди?! Президент қабулхонаси, прокуратурага ариза ёздим. Яқинда президентимиз келар экан. У кишининг кўзи тушмасин деб уй олдини тўсиб қўйишган".

Бу хабар Озодликка 14 март куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG