Линклар

Шошилинч хабар
21 апрел 2019, Тошкент вақти: 06:03

АНДИЖОН – “Бузиш ҳақидаги овозадан Марҳамат аҳли хавотирга тушиб қолди”


АНДИЖОН. “Андижон вилояти Марҳамат туманидан ёзмоқдамиз. Бу йил Марҳамат “Обод туман” давлат дастурига киритилди. Бунга кўра, тумандаги 2 асосий йўл – Андижон–Марҳамат ва Марҳамат–Қува трассалари ҳамда улар четидаги уйларни бутунлай янгилаш кўзда тутилган. Бу эса ўша ерда истиқомат қилаётган аҳолининг кескин норозилигига сабаб бўлмоқда.

Чунки туман ҳокими “Уйлар бузилиб, ўрнига 2 қаватли турар-жойлар қурилади. Сизларга эса уйларинг бузилгани ва ерингиз учун давлат бир тийин ҳам бермайди”, дебди. 16 март куни воқеа жойига борган кадастр ходимлари “Ичларингда уйини сотаман деган борми?” деб хуфёна савдони бошлаб юборибди. Одамлар давлат одамларининг бу каби шубҳали хатти-ҳаракатидан жиддий ташвишга тушиб қолган.

Тарих такрорланмоқда. Бир замонлар оқпошшо Мингтепа деб аталган туманимизни замбараклардан ўққа тутиб уйларни вайрон этиб кетган эди. Афсус, минг афсус! Орадан бир аср ўтиб, уйлар яна бузиб ташланади шекилли!”

(Бу хабар Озодликка 17 март куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG