Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:32

ФАРҒОНА – “Қайси даврда яшаяпмиз: 18- асрдами ё 21- асрда?!”


ҚУВА. “Мен – Олмахон Турдиалиева, Фарғона вилояти Қува тумани Иттифоқ МФЙ 11-уйдан ёзмоқдаман. 2017 йили ушбу маҳаллада қурилган намунали уйлардан олганмиз. Кўчиб чиққанимизга эндигина 6-7 ой бўлди, аммо ҳозирданоқ “Қишлоқ қурилиш инвест” ширкати қўйиб кетган мебеллар, иситиш қозони ва сув бочкаси ишдан чиққан. Уйимизда иссиқ сув йўқ, босим пастлиги сабаб иситиш мосламасига сув келмайди.

Қишда хавфли бўлса-да, қўлбола печ билан жон сақладик. Чироқ эса тинимсиз ўчади. Ичимлик сувини 90 минг сўмдан сотиб оламиз.

Болалар ўйингоҳи ваъда қилишган эди. Аммо бечора фарзандларимиз бугун ахлатхонада тўп тепиб юрибди.

Қайси даврда яшаяпмиз ўзи: 18-асрдами ё 21-асрда – билмай қолдик.

Масъул ташкилотлардан ёрдам кутиб қоламиз”.

(Бу хабар Озодликка 13 март куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG