Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:18

ХОРАЗМ – “Аввал етти миллиардлик меҳмонхона яксон қилинди, энди эса обод уйлар бузилмоқда”


УРГАНЧ. “Хоразм вилояти Урганч шаҳридан ёзмоқдамиз. Маҳаллий ҳокимлар президент қарорларини ўз манфаатидан келиб чиқиб талқин қилмоқда. Хоразм вилояти ҳамда Урганч шаҳри ҳокимлари яқинда “Хоразм беклари” компанияси қуриб битираётган 6,5 миллиардлик меҳмонхонани яксон қилган эди. Энди эса бу икки раҳбар олдинги ҳокимлар буйруғи билан, аҳоли ўз ҳисобидан ободонлаштирган уйларни бузмоқчи. Яна денг, президент қарорини рўкач қилишмоқда. Аслида, бу уйларни бу даражага етказиш учун одамлар қанча харажат қилган эди!Ўзи шундоқ ҳам барча дўкон ва кинотеатрлар ҳувиллаб ётибди. Харобаларни яна кўпайтиришмоқчи шекилли. Обод уйларни бузгандан кўра завод-фабрикалар қуришсин!

Қолаверса, Беруний кўчаси номини Ислом Каримовга ўзгартиришмоқчи. Бизнингча, Хоразмнинг машҳур фарзанди, буюк аллома Беруний бобомиз номи олиб ташланиши тўғри эмас”.

(Бу хабар Озодликка 11 март куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG