Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:47

СУРХОНДАРЁ – “4 болам билан акамнинг уйида яшаётгандим, у ҳам бузиладиган бўлди”


ШЕРОБОД. “Мен – Гавҳар Пардаева, Сурхондарё вилояти Шеробод туманидан ёзмоқдаман. 4 фарзандимни ёлғиз ўзим тарбиялаб келмоқдаман. Акамнинг уйида яшаб келаётган эдик, уни ҳам бузадиган бўлишди. Айни вақтда уйимнинг олди ва орқа томони очиб ташланган. Кечқурун ухлашга ҳам қўрқамиз. Ҳар-хил одам ўтади. Қолаверса, бирор ҳайвон ёки зараркунанда ҳашаротлар кириб олиши ҳам мумкин. Уйнинг томидан эса чакка ўтади.

Шароитим оғир. Ўзим ошхонада ишлайман, топган пулим 4 болани боқишга аранг етади.

Эҳтиёжманд оила сифатида уй сўраб неча марта мурожаат қилдим. Аммо натижаси бўлмади. Эски ҳарбий қисмдан ногиронлар, боқувчиси йўқ ва ёлғиз оналарга турар-жой бериляпти деб эшитдим. Масъул раҳбарлардан уй олишда ёрдам сўраб қоламан”.

(Бу хабар Озодликка 29 март куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG