Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2019, Тошкент вақти: 17:57

CАМАРҚАНД – “Аёл бошим билан бошпана қурмоқчи эдим, аммо туман ҳокими бунга тўсқинлик қилмоқда”


ЖОМБОЙ. “Мен – Маҳлиё Суюнова, Самарқанд вилояти Жомбой тумани Саричашма қишлоғида яшайман. 4 йилдан бири 3 фарзандим билан ижарада тураман. Уйим йўқ, турмуш ўртоғим ҳибсда. Ташландиқ, унумсиз ерда бошпана учун пойдевор қилгандим. Жомбой тумани ҳокими пойдеворни бузиш ҳақида қарор чиқарди. Қарорда маҳалла вакиллари иштирокида оиламиз шароити ўрганилгани айтилган. Ҳолбуки, шароитимизни ҳеч ким ўрганмади. Бундан ташқари, қарорда ер 30 сотих деб кўрсатилган, аслида у 4 сотих, холос. Бу масалада вилоят ҳокимига бир неча марта мурожаат қилдим. Аризаларим Жомбой ҳокимига юборилмоқда, у эса масалани ўрганмасдан мурожаатни ёпиб юбормоқда. Аёл бошим билан уч болам учун бошпана қурмоқчи эдим, аммо буни туман раҳбари кўп кўрди!”

(Бу хабар Озодликка 8 апрель куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG