Линклар

Шошилинч хабар
19 июн 2019, Тошкент вақти: 20:30

ТОШКЕНТ – “Авария ҳолатидаги уйда cаккиз хонадон юрак ҳовучлаб яшаб келмоқдамиз”


ЧИНОЗ. “Тошкент вилояти Чиноз тумани Мевазор МФЙ Амир Темур кўчаси 6-уй 1-хонадондан ёзмоқдаман. “Сиздан Телеграм”да аввал ҳам мактубим чоп этилган эди. Аммо масъуллар бизни қийнаб келаётган масалага эътибор қаратмаяпти. Шу сабаб қайта мактуб йўлламоқдаман.

4 нафар вояга етмаган фарзандим билан авария ҳолатидаги уйда яшаб келмоқдамиз. Кўзим яхши кўрмайди, оёғимда туғма ногиронлик бор. Турмуш ўртоғимнинг ҳам соғлиғи яхши эмас, кунлик ишларда ишлайди. Кам таъминланган оилалар рўйхатида турамиз.

Уйимиз кундан кунга чўкиб, ёрилиб, қийшайиб бормоқда. Бир йил олдин Чиноз туман ҳокимлигидан текин уйга рўйхатга олишган эди, лекин бирор натижа йўқ. 8 та хонадон юрак ҳовучлаб яшаб келмоқдамиз.

Икки қаватли уйда канализация, иситиш тизими йўқ. Сувни кўчадан ташиб келамиз. Авария ҳолатидаги уйни қандай қилиб қабул қилишган – ҳайронмиз. Худо кўрсатмасин, уй қулаб тушса портлаш рўй бериши мумкин. Президентимиз уйма-уй юриб, оддий халқ муаммосини ҳал қилинглар демоқда. Масъуллар бизнинг муаммони ҳам ҳал қилиб берсин!”

(Бу хабар Озодликка 11 апрель куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG