Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:41

НАМАНГАН – “Намунавий уй битиши 3 йилга кечикмоқда”


ПОП. “Мен – Олия Юнусова, Наманган вилояти Поп туман Олтинкон шаҳарчасидан ёзмоқдаман. “Сиздан Телеграм”да мактубим чоп этилган эди, аммо муаммо ҳал этилмади, шу боис қайта мурожаат йўлламоқдаман.

2016 йили Чодак қишлоғида намунавий уй-жой қурила бошлади. Мен ҳам ушбу намунавий уйдан кредит асосида олгандим. Шартномага кўра 1 йилда битиришлари керак эди. Лекин 3 йил бўляпти, уй ҳали ҳам тайёр эмас. Бошида 53 млн сўм тўлаганман. Ҳозиргача ҳар ойда иш ҳақимдан 800 минг сўм ўтказиб келяпман. Ушбу коттеж муаммоси бир неча маротаба телевизорда ҳам кўрсатилди, лекин натижа йўқ. Юқорига ёзганларникини битириб беришяпти, бизники эса ҳалигача битмади. Президент халқ манфаати йўлида хизмат қилишни талаб қилаётган бир пайтда тумандаги айрим раҳбарлар оддий халқ дарди билан умуман қизиқмаяпти”.

(Бу хабар Озодликка 18 апрель куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG