Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:18

ТОШКЕНТ – “Ҳокимият вакили “президентга шикоят қиласизми, Озодликка ёзасизми, фойдаси йўқ” деди”


ЧИНОЗ. “Тошкент вилояти Чиноз тумани Мевазор МФЙ Амир Темур кўчаси 6-уй 1-хонадондан ёзмоқдаман. “Сиздан Телеграм”да 4 нафар вояга етмаган фарзандим билан авария ҳолатидаги уйда яшаб келаётганим ҳақида мактубим чоп этилган эди. Одатдагидек, ҳокимиятдан келишди, яна уйни суратга олишди. Аммо ҳокимият вакили “ҳадеб ариза ёзаверманг, президентга шикоят қиласизми, Озодликками, фойдаси йўқ” деди.

Уйимиз кундан-кунга чўкиб, ёрилиб, қийшайиб бормоқда. 8 та хонадон юрак ҳовучлаб яшаб келмоқдамиз. Худо кўрсатмасин, уй қулаб тушса портлаш рўй бериши мумкин. Аммо масъуллар муаммони ҳал қилиш ўрнига шикоят ёзманг деб талаб қилмоқда”.

(Бу хабар Озодликка 23 апрель куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG