Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:30

СУРХОНДАРЁ – “Уйимиз СССР замонидан бери тузук-қуруқ таъмир кўрмади”


ТЕРМИЗ. “Сурхондарё вилоят, Термиз шаҳар, Тупроққўрғон маҳалла, Алишер Навоий кўчаси, 32-уйдан мактуб йўлламоқдамиз. Уй шаҳар марказида жойлашган бўлса-да, абгор ҳолатга келиб қолган. Подъездлар томидан чакка ўтади, эшиги йўқ, чироқлар ёнмайди, ўриндиқлар СССР замонидан бери янгиланмаган. Умуман, кейинги йилларда уй тузук-қуруқ таъмир кўрмади.

Болалар майдончаси олдида электрошчит бор, аммо унинг эшиги очиқ туради. Ёш болалар тегиб кетса фожиа рўй бериши мумкин!

Канализация ёрилгани сабаб нохуш ҳид чиқади.

Шаҳардаги йўлнинг устидаги барча эски уйларнинг томи янгидан черепица билан ёпилган. Бизда черепица қиламиз дейилганига 5 йил бўлди.

Президент порталига мурожаат қилдик, ҳар гал уч-тўрт одам келиб “дастурга киритганмиз, келаси йил ремонт қиламиз” деб кетади. Бу ёқда эса МИБ ширкат пулларини вақтида тўланглар деб дағдаға қилади...”

(Бу хабар Озодликка 9 май куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG