Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:26

ФАРҒОНА – “Тўқимачилик комбинатида узоқ йил ишлаб олган уйларимиз тортиб олинмоқда”


ФАРҒОНА. “Мен – Ҳалима Собирова, Фарғона шаҳри 26-оилавий ётоқхонадан мактуб йўлламоқдаман. Яшаб турган уйимизни тўқимачилик комбинатида узоқ йиллар ишлаб олганмиз. Буни қарангки, шунча йил тер тўкиб олган уйимизни бир тадбиркорга сотиб юборишибди. Энди эса у бизга “сенлар ноқонуний яшаб келмоқдасанлар” дея уйимиздан ҳайдаб чиқармоқда. 1977 йилдан бошлаб комбинатда узоқ йил ишлаб нафақага чиқдим. Қандай қилиб уйни ноқонуний эгаллаб олай?! Шу ташвиш сабаб келиним ҳам кетиб қолди. Ўзим қанд касалига чалинганман, ташвиш устига ташвиш бўлиб тобим қочиб, шифохонада даволаняпман.

Яна икки қўшнимиз бошига ҳам шу муаммо тушган. Тадбиркор бизнинг ҳолатимизни тушунишни ҳам истамаяпти, рамазон кунларида қўполлик қилиб, дўқ-пўписа ёғдирмоқда. Тўқимачилик комбинатида шунча йил ишлаб, энди кўчада қоламизми?!”

(Бу хабар Озодликка 28 май куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG