Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:46

ТОШКЕНТ – “Худди порох солинган бочка устида ўтиргандекмиз!” 


ТОШКЕНТ. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси ётоқхонасида яшовчилар номидан ёзмоқдамиз. Ётоқхонамиз 2012 йилда ҳокимият балансига ўтказилди. Ўтган йили Sizdan Telegram муаммони ёритиши ортидан хусусийлаштириш учун рухсат берилган эди. Аммо учта оила доимий пропискага эга бўлмаганимиз сабаб тураржойни хусусийлаштира олмаяпмиз.

Ҳокимиятга прописка масаласида мурожаат қилсак, “бу масалани Вазирлар Маҳкамаси ҳал қилади” дейишмоқда. Вазирлар Маҳкамаси вакили эса бу ҳокимият ваколатидаги иш эканини айтмоқда. Хуллас, лабиринтга кириб қолгандек сарсон-саргардонмиз. Ҳатто вақтинча прописка муддатини ҳам чўзиб беришни рад этишди. Бу аҳволда бизни исталган пайтда ётоқхонадан ҳайдаб чиқаришлари мумкин. Ўзимизни худди порох солинган бочка устида ўтиргандек ҳис қилмоқдамиз.

Тўғридан-тўғри президентга мурожаат қилайлик десак, бунинг имкони йўқ. Биз бор-йўғи қонуний ҳақимизни сўрамоқдамиз. Масъул идоралар бизнинг муаммони ҳал қилиб берсин”.

(Бу хабар Озодликка 20 июнь куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG