Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:34

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН – “Ўз уйимизга эгалик ҳуқуқини пулга сотиб оламизми?!”


МЎЙНОҚ. “Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани “Ҳаким ота” ОФЙ аҳли номидан ёзмоқдамиз. Биз кўп йиллардан буён “Қизил жар” ширкат хўжалиги ҳудудидаги уйларда яшаб келамиз. Хўжалик 2009 йилга қадар Урганч ҳокимлиги тасарруфида бўлган ва кейин Мўиноқ ҳокимлиги захира ер фондига қайтарилган. 2018 йилда хўжалик “Қизил жар” МЧЖ сифатида қайта рўйхатдан ўтказилган. Мўйноқ ҳокимининг 2018 йилдаги 07/866-сонли қарори билан МЧЖ ҳудудида жойлашган 74 та тураржой, шунингдек, устахона, ёқилғи қуйиш шoхобчаси, ҳаммом ва молхонага бўлган мулк ҳуқуқи МЧЖ бошлиғи Т.Сагиндиков номига ўтказилди. МЧЖ раҳбари эса бизга ўз уйларимиз сотилишини айтди. Аҳоли норози бўлди, ахир, уйларни ўзимиз таъмирласак, коммунал тўловларини тўласак, шу тўғрими?

Ушбу масалада туман прокуратурасига шикоят қилдик. Прокуратура ҳокимнинг ноқонуний қарорини бекор қилиш ҳақида протест киритди ва ушбу ҳужжат бекор бўлди.

Айни пайтда 74 та тураржойда 162 та оила яшаб келмоқда. Масъул идораларга мурожаат қилсак, масалани ҳал қилиш ўрнига турли важлар келтирмоқда. Кўп йиллардан буён яшаб келаётган уйларимизга эгалик ҳуқуқи берилишини сўраймиз”.

(Бу хабар Озодликка 1 июль куни келди)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG