Линклар

Шошилинч хабар
22 август 2019, Тошкент вақти: 02:08

ТОШКЕНТ – “Ташландиқ ерда 13 йилда барпо қилганимиз боғни тортиб олишмоқда”


ТОШКЕНТ. “Тошкент туманида уйлар бузиляпти. Уйи бузилган фуқароларга қай тартибда ер ёки жой берилаётганидан хабарим йўқ, лекин аниқ билганим - онам Каромат Абдуллаевага тегишли 96 сотихли боғимизни тортиб олишмоқда. Мақсад уйи бузилган фуқароларга ер бериш экан, аммо хусусий мулкни тортиб олиш қонунга зид-ку! Уйи бузилганларга давлат захира еридан ажратишмайдими?!

2006 йилда ҳоким қарори билан 96 сотих ташландиқ ер онам Каромат Абдуллаева номига ажратилган. Бу ер ахлатхона, илон ва чаёнлар макон қурган жой эди. 13 йил давомида тозаладик, у ердан тонналаб ахлат олиб чиқдик. Ернинг 76 сотихи боғ яратиш учун, 20 сотихи бино қурилиши учун ажратилган эди. Кўрсатилган майдонда минг машаққат билан боғ яратдик. Ҳозирда 260 тупдан ошиқ мевали дарахт бор. Қолган ерда тикув цехи очилган, цехда ҳозирча 5-10 киши ишламоқда. Атроф маҳалладан 30 га яқин фуқародан иш бўйича таклиф бор эди, шуни ҳисобга олиб бинони қайта қурмоқчи эдик. Боғнинг олди тарафидаги 20 сотих ерга эса 120 нафар болага мўлжалланган мактабгача таълим муассасасини қуришга ҳаракат бошлаган эдик…

Оилада бир ўғилман, ота-онамнинг ёши катта. Улар бошлаган ишни давом эттираман дегандим. Лекин, минг афсуски, еримизни тортиб олишди. Ҳолбуки, тегишли ҳужжатларимиз бор, 13 йилдан бери солиқларни вақтида тўлаб келаётгандик. Ота-онам “ҳеч кимга мурожаат қилма, биз-ку қариб қолдик, сен ёшсан ҳаётингни синдиришмасин” дейишди. Мен уларга “бугун замон бошқа, мутасадди идоралар албатта адолатсизликка барҳам беради” дедим. Юқори ташкилотлардан қонуний ҳақимизни ҳимоя қилишларини сўраймиз”.

(Бу хабар Озодликка 7 июль куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Шарҳларни кўринг (1)

XS
SM
MD
LG