Линклар

Шошилинч хабар
18 август 2019, Тошкент вақти: 08:13

ҚАШҚАДАРЁ – “Одамлар икки ойдан бери чайлада яшагандек тонг оттирмоқда”


ТАЛИМАРЖОН. “Қашқадарё вилояти Талимаржон шаҳарчасидан ёзмоқдаман. “Дўстлик” МФЙ “Обод маҳалла” дастурига кирган. Янгилаймиз деб одамлар яшаб турган уйларнинг том ва дераза ромларини чиқариб ташлашди. Аммо шу бўйи қолиб кетди. Икки ойдан ўтди, одамлар худди чайлада яшагандек тонг оттирмоқда. Уйлар чанг-тўзонга тўлган.

Ўтган ҳафта Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев халқдан кечирим сўради. Лекин бу самимий кечирим эмас, шунчаки ҳавойи гаплар. Талимаржондаги вазиятдан ҳокимнинг хабари бор, шахсан келиб кўрган. Аммо кўп сонли аҳоли муаммосини ҳал қилиб бермади. Ҳоким президент танқидидан қачон хулоса чиқаради?”

(Бу хабар Озодликка 6 август куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG