Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:27

СУРХОНДАРЁ – “Хонумоним куйди: ҳам уйимни, ҳам дўконимни бузишди!”


ШЎРЧИ. “Мен – Мажид Соатов, Сурхондарё вилояти Шўрчи туманидан ёзяпман. Шўрчи бозори 2018 йил февраль ойида ноқонуний тартибда бузиб ташланди. Жумладан, икки қаватли 120 квадрат метр дўконим ҳам ер билан битта қилинди. На жой беришди, на компенсация пули тўлашди.

Ўтган йили Мустақиллик кўчасида жойлашган, оила аъзоларим билан яшаб турган уйим ҳам бузилди. Ҳам бошпана, ҳам ишхонанинг бузилиши ақлга сиғмас воқеа! Хонумоним куйди! Бу масалада шикоят қилмаган идорам қолмади. Президентдан ҳуқуқлари поймол этилган фуқарони ҳимоя қилишини сўрайман!”

(Бу хабар Озодликка 5 август куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG