Линклар

Шошилинч хабар
11 декабр 2019, Тошкент вақти: 02:35

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН – “Девор, омбор ва молхонамиз бузилгач, ҳокимлик “снос” фикридан қайтди”


МЎЙНОҚ. “Мен – Узоқ Сейтмуратов, Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани Ажиниёз кўчаси 11-уй эгасиман. 2018 йил декабрда уйимизни “снос” рўйхатига киритишди. Туман ҳокими ўринбосаридан огоҳлантириш хати келди. Март ойида деворни бузиб ташлашди. Бу орада омбор ва молхона ҳам бузилди. Молия вазирлигидан компенсация пули ўтказилган ҳақида хат келди. Суриштиргани ҳокимликка борсак, “уйингиз бузилмайди” дейишди. 10 август куни шу ҳақда ҳужжат олиб келишди.

Ҳокимлик бизга уй бузилиши сабаб ер майдони берган эди. Биз у ерни текислай бошлагандик.

Уй бузилмаса, деворимизни ким тиклайди? Шунча харажат ва оворагарчилик учун ким жавоб беради?”

(Бу хабар Озодликка 15 август куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG