Линклар

Шошилинч хабар
19 сентябр 2019, Тошкент вақти: 20:30

ТОШКЕНТ – “Бошпанамизни бузган ҳокимият товон пулини тўлиқ бермай алдади”


ОҚҚЎРҒОН. “Мен – Зуҳра Бўриева, Тошкент вилоят, Оққўрғон туман, Уста Нормат МФЙ, Охунбобоев кўчаси 7/2-уйдан ёзмоқдаман.

Ўзбекистон Президентининг 2013 йил 6 августдаги ПҚ-20-20 сонли қарори ижроси жараёнида Охунбобоев кўчасидаги кўчмас мулк объектлари қаторида бизнинг уйимиз ҳам бузиладиган бўлди. Ҳокимият уй учун тўлиқ товон пули тўлаймиз деб ваъда берди. Уйни нархлатиб, керакли ҳужжатларни топширдик.

Беш хонали коттежнинг уч хонасини бузиб ташлашди. 2018 йил 16 июлда ишчи гуруҳининг 21-сонли далолатномасига асосан 209800 минг сўм пул ўтказиб беришди. Бу “хамир учидан патир” дейишди. Бу гапга ишондик. Қолган пулни сўраб, идорама-идора қатнаб чарчадик. 2018 йил 15 октябрда яна 18900 минг сўм пул тўлаб беришди. Шу кунгача жами 39770 минг сўм пул ўтказиб беришди. Бу пулга қандай қилиб уй соламан. Яна денг, иморат икки қаватли бўлиши керак деб талаб қилишмоқда.

Икки хонани ўртасига девор тикиб яшаб ўтирибмиз. Ҳақимизни талаб қилиб бормаган идорамиз қолмади.

Мен уй бекасиман. Хўжайиним давлат ишида ишлайди, маоши 500 минг сўм. Аммо маошининг ярми аввалги аёлидан туғилган фарзанди алиментига кетади. Бу даромадга қандай қилиб уй қурайлик? Биз каби ҳимоясиз, қўли калта оилалар ноласини ким тинглайди?”

(Бу хабар Озодликка 4 сентябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Шарҳларни кўринг (1)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG