Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:04

НАВОИЙ – “Қиш мавсумида кўп қаватли уйлар иситиш тизими панд беради”


НАВОИЙ. “Навоий шаҳри Маҳмуд Торобий кўчаси 108-110-уйларда яшовчи 96 хонадон номидан ёзмоқдамиз. Кўп йилдан буён йўл масаласида мутасаддиларга арз қиламиз, аммо фойдаси йўқ. Болаларимиз лой кечиб мактабга қатнайди. Бу йўллардан ҳатто киракашлар ҳам юрмайди.

Иситиш тизими ҳам талабга жавоб бермайди. Қишнинг ярмида иситиш тизими панд беради, иссиқ сув келмайди. Умуман, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўрилмайди.

Уйнинг ертўласида эса қишин-ёзин сув оқиб ётади. Подвалдан чиқаётган бадбўй ҳид хонадонларимизга қадар киради. Ширкатга ойлик тўловларни канда қилмай тўлаймиз, аммо ширкат тайинли ишламайди.

Шунча муаммо етмагандек, уйларимиз яқинида 7 қаватли “дом”ларнинг котёлхонаси қурилмоқда. Мутасаддилардан муаммоларни ҳал этишда амалий ёрдам кутиб қоламиз”.

(Бу хабар Озодликка 5 ноябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG