Линклар

Шошилинч хабар
19 июн 2018, Тошкент вақти: 00:36

ТОШКЕНТ – "Уйлар шундоқ тиғиз жойлашган ҳудудда яна иморат қуришмоқчи"


ТОШКЕНТ. "Биз – Тошкент шаҳри Юнусобод тумани 11-даҳасидаги 52-уйда яшовчи аҳоли масъул раҳбарлардан ёрдам сўраб мурожаат йўлламоқдамиз. Яқинда қора рангли "Малибу"да бир киши келиб, уйимиз қаршисида қурилиш бошланишини маълум қилди. Бу ҳақда туман ҳокими қарори борлигини айтди. Қурилиш режасига кўра, фарзандларимизнинг овунчоғи – болалар майдончаси бузилар экан. Аввало, ҳоким қурилиш ҳақида қарор чиқаришдан аввал шу ерда яшовчи аҳолининг фикрини ҳам тинглаши зарур эди. Қолаверса, болалар майдончасини бузиб, ўзи шундоқ ҳам уйлар тиғиз жойлашган ҳудудда иморат қуриш шаҳарсозлик талабларига ҳам тўғри келмайди. Тошкентнинг бошқа ҳудудларида аҳоли норозилиги сабаб кўплаб қурилишлар бекор бўлгани ҳақида ўқимоқдамиз. Бизнинг ҳудуддаги номақбул қурилиш лойиҳасини ҳам бекор қилишларини сўраймиз".

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG