Линклар

Шошилинч хабар
18 июл 2018, Тошкент вақти: 16:00

ТОШКЕНТ – "6 сотих уйимизни бузиб, каталакдек бетон “дом”га мажбурлаб чиқаришмоқчи" (ВИДЕО)


"6 сотих уйимизни бузиб, каталакдек бетон “дом”га мажбурлаб чиқаришмоқчи"
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:20 0:00

ТОШКЕНТ. "Asia strоy invest" хусусий корхонаси кўп қаватли уй қураётгани сабабли ҳовлимиз бузиладиган бўлиб турибди. Ҳовлимиз 6 сотих, шаҳар марказида жойлашган. Уйимизга кўз тикканлар уни бузиб, бизни Юнусобод туманидаги 16 қаватли бетон уйнинг 8-қаватига мажбурлаб кўчиришмоқчи. Аввало, бу бизнинг хусусий мулкимиз, уни мажбурлаб бузишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Шунга қарамай, ўзимиз яшаб турган ҳудуддан, биринчи қаватдан бизга маъқул уй беришса, рози эканимизни айтдик. Аммо талабимизни инобатга олишмаяпти. Эълонларга қараганда, янги қурилаётган кўп қаватли уйларнинг квадрат метрини оз эмас, 650 доллардан сотишмоқчи экан!

Ҳуқуқимиз бузилаётгани масаласида ҳокимият, прокуратурага мурожаат қилдик, аммо ёрдам беришмаяпти. Оддий халқ ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилиши керак бўлган фуқаролик ишлари бўйича суд ҳам улар фойдасига қарор чиқариб берган. "Asia strоy invest" фирмаси бир мулозимга тегишли бўлгани учун ҳеч ким унга қарши чиқа олмаяпти. Давлатимиз раҳбари вазиятга ўзи аралашиб, поймол бўлаётган ҳақ-ҳуқуқимизни ҳимоя қилсинлар!"

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG