Линклар

"Бир ойдан буён жазирама иссиқда кўчада яшашга мажбурман" (ВИДЕО)


Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Бир ойдан буён жазирама иссиқда кўчада яшашга мажбурман"

"Ғаллаороллик (Жиззах вилояти) Дилноза Озодликка йўллаган видео тасвирда ўрта ёшдаги аёл кўчада яшаётгани акс этган.

Озодлик Дилноза билан телефон орқали боғланди. Унинг айтишича, турмуш ўртоғи билан 2011 йилда уй сотиб олишган.

Бироқ, бир неча йил ўтиб, Дилнозанинг олдига бир нотаниш шахс келиб, унга васият хатини тақдим этиб, уйга даъвогарлик қилиб бошлаган.

Ғаллаороллик муштарий ушбу уй, суд қарорига асосан, даъвогарга бериб юборилганини айтди.

Дилнозанинг иддаосича, у эри билан суд ижрочилари томонидан барча буюмлари билан бирга уйдан ҳайдаб чиқарилган ва жорий йилнинг 3 майиданн буён кўчада, аввал сотиб олган уйи деворларининг олдида яшаб келмоқда.

Айбсизлик презумпциясига риоя қилиш учун бу ҳикоядаги барча шахсларнинг исмлари олиб ташланган.

----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG