Линклар

15 декабр 2017, Тошкент вақти: 17:20

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Мен "Uzbekneftegaz"нинг ёлғонлари ҳақида гапирмоқчиман!"

"Мен сизларга собиқ "UzGazOil" ҳозирги "Uzbekneftegaz" гапираётган ва қилаётган ёлғонлари ҳақида гапирмоқчиман. Ишчиларини ҳали ҳам алдамоқда, ҳали ҳам қуруқ ваъдалар бермоқда. “UzGazOil” тугатилгач, барча АЁҚШлар "Uzbekneftegaz" холдингига ўтган.

Сўнгра, ойликлар 50 фоиздан кўпроқга тушиб кетди. Мана 10 ойдан бери ойликни кесилган равишда олиб келмоқдамиз. Сервис ходимларига 700 минг сўм тўланмоқда, операторларга 780 минг сўм. Уларга тунги смена учун тўланадиган қўшимча пул бермай қўйилди. Квартал премиясини гапирмаса ҳам бўлади. "Ана ошади, мана ошади", деб қуруқ ваъдалар беришмоқда. Шундай бой холдинг наҳотки ишчиларининг ойлигини тўлиқ бера олмаса? 50% фоизга ошади деган эди, ошмади.

Ўша "UzGazOil" пайтидаги майда товламачилик, алдов ва ишчиларнинг ҳаққини ейиш давом этмоқда. 1 ойда 240 соат ишлатиб, 700 минг сўм ойлик бермоқда. Ўзи 160 соатли иш куни ведомостга ёзилади. Шу боис "Uzbekneftegaz"нинг иш сифати жуда паст. Ишчилари ноилож сабр қилиб ишлашмоқда. Яна энг ёмони "Uzbekneftegaz" АЁҚШлари иўчиларини 1,5 ойдан бери пахтага жўнатади. "Бормасанг, бўшайсан", деб қўрқитади. "План қилмасанг, бўшайсан", деб қўрқитаётгани сабаб бечора ходимлар ўз ёнидан 10 кунлаб ҳаражат қилиб келмоқда".

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG