Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:59

ФАРҒОНА – “Uzsalaman” қўшма корхонасида аҳвол кундан-кун ёмонлашмоқда”


ФАРҒОНА. “Фарғонадаги “Uzsalaman” қўшма корхонаси ишчилари номидан ёзмоқдамиз. Сўнгги 10 йил ичида корхонамизнинг номи қолди, холос. Ойликларимиз пасайиб кетгани, вақтида берилмаслигини айтмаса ҳам бўлади! Тушлик йўқ, кунлик овқатга атиги 1000 сўм ажратилади. Ахир, бу адолатданми?

2018 йил охирида корхонамизга қисқа муддат Э.Нурхўжаев ва Р.Нурхўжаевлар бош директор бўлди. Улар 2-3 ой ичида қатор ўзгаришлар қилишди, ойлик маошларимиз кўтарилди, буюртмаларимиз ҳам анча кўпайди. Хуллас, ишхонамизга қут-барaка кирди. Лекин қувончимиз узоққа чўзилмади, уларни ишдан бўшатишди. Энди эса аҳвол кундан-кун ёмонлашмоқда. Қўшма корхонага муносиб раҳбар тайинлашларини сўраймиз”.

(Бу хабар Озодликка 25 июнь куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG