Линклар

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Банкка доллар олиб борсам, сўм йўқ, деб сотиб олишмади"

"Мен Тошкент вилоят, Бекобод туманидан сизларга мактуб йулламоқдаман. Бугун 15 сентябр куни ўзим яшаб турган ҳовлимнинг йиллик мол-мулк ва ер солиқларини тўлаш учун 580 минг сўм пул керак бўлди. Ёнимда сўмим камлиги сабаб, ўзимизнинг Бекобод туманимизда жойлашган Халқ банкига бордим.

Банкнинг кираверишида ўтирган милиция ходимларига 100 АҚШ долларини сўмга алмаштириш учун келганимни, кассага кириб валюта алиштириб чиқишим кераклигини сўраганимда, милиция ходими ва унинг ёнида турган оқ кўйлак, галстук тақиб олган (назаримда оқ кўйлаклик йигит банк ходими) йигит билан бир овозда "Бизнинг Халқ банкимизда ҳозирги кунда валюта алмаштириш имкони йўқ. Сизга сўм керак бўлса, Бекобод шаҳридаги Ипотека ёки Саноат-Қурилиш банкига боринг", деб, банкдан чиқариб юборишди.

Бекобод туманидаги Зафар шаҳарчаси билан Бекобод шаҳри оралиғи масофаси 25 километрни ташкил этади. 100 АҚШ долларини алмаштириш учун умумий 50 километр юрдим. Яна туман марказидаги Солиқ бўлимига қайтиб келдим. Ҳозирги кунда президентимизнинг халқ учун яратаётган қулайликлари бизнинг Бекобод туманидаги Халқ банкимизга таъсири йўқ экан, деб хулоса қилдим."

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG